1

Қўлинг билан бериб, оёғинг билан югуриб оласан

ЖИНОЯТ 20.07.2019, 20:55
 Қўлинг билан бериб, оёғинг билан югуриб оласан

Халқимизда бир мақол бор “Қўлинг билан бериб, оёғинг билан югуриб оласан” бу гаплар ҳам бежизга айтилмаган. Айрим юртдошларимиз орасида қарз олиб уни қайтариш вақти келганда эса турли баҳоналар излаб, берган лафзидан қайтишади.

З.Шофиева ҳам танишага яхшилик қиламан деб қарз бериб уни олишга келганда эса турли жойларга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Охир оқибат З.Шофиеванинг масаласи ФИБ Шеробод туманлараро судида кўриб чиқилди. Суд З.Шофиеванинг ҳақиқатдан унинг таниши Жўраев Элдорга 50.675.000 сўм қарз берганини, ушбу қарзларни йиллар давомида қайтармаганлиги сабабли банк фоизи билан яъни 58.438.185 сўмни мажбурий тартибда ундиришни белгилаб берди.

Мазкур суд қарорини ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлимига юборилди. Бюронинг туман бўлими томонидан барча ундириш чоралари кўрилди, натижада Э.Жўраевдан ундирилши лозим бўлган 58 млн 438 минг 185 сўм тўлиқ ундирилиб З.Шофиевага топширилди.

Қарздорлиги тўлиқ ундирилганидан З.Шофиева Бюрога ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1