1

Гўдакда нима айб?

ЖИНОЯТ 20.07.2019, 20:42
Гўдакда нима айб?

Фуқаро А.С.В қизи Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро А.М.Д. ўғли билан яқин ишқий муносабатда бўлиб келганлиги натижасида 13.06.2019 йилда А.Р исмли қиз фарзанди туғилган. 2019 йил 13 июль куни тахминан соат 15-30 ларда қизи А.Р.ни отаси М.А.Д.ўғлига олиб бориб, болани ўзи боқиб олишини айтиб ташлаб кетган. Орадан вақт ўтган фарзандини қайтариб олиш учун борганида А.М.Д.ўғли фарзандини йўқлиги айтганлиги сабабли туман ички ишлар бўлимига қизини топишда ёрдам беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур ариза бўйича ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро А.М.Д ўғли боласи борлигидан ота-онаси хабар топишидан қўрқиб, бир ойлик гўдак боласидан қутулиш мақсадида уни қўшни қишлоқдаги бирор бир фуқарони уйига ташлаб келиш учун маҳалласидаги зовур устидан ўтган газ трубасидан ўтаётганида гўдакни зовурга тушириб юборганлигини, кейин уни зовур ичидан сув аралаш балчиқдан олиб чиқиб, зовур четига ташлаб устини хас-хашаклар билан ёпиб уйига қайтиб кетганлиги билдирган.

Текшириш жараёнида тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра вояга етмаган А.Р.нинг ўлими нафас йўлларининг балчиқ сув аралашмалари билан беркилишидан ҳосил бўлган механик асфикция натижасида содир бўлганлиги қайд қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.М.Д.ўғлига нисбатан Сайхунобод туман прокурори томонидан 14.07.2019 йилда жиноят иши қўзғатилган ва у гумон қилинувчи тариқасида ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари О.Б.Қўлдошев томонидан Сайхунобод тумани сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, фаоллар, Турон маҳалласи аҳолиси ва жамоатчилик иштирокида мазкур жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, бундай жиноятларнинг олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1