Оғунинг савдоси “пишмади”

ЖИНОЯТ 20.07.2019, 11:53
Оғунинг савдоси “пишмади”

Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши кескин курашда давом этмоқда.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида оғуфурушлар фаолиятига якун ясалди.

Унда тезкор гуруҳ вакиллари томонидан Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро С.А.шартли харидорга 1,4 миллион сўм эвазига 4 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини пуллаётган чоғида қўлга олинди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1