1

Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори истеъфога чиқади

ДУНЁ 18.07.2019, 11:59
Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори истеъфога чиқади

Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

У истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорни «жамғарма манфаати йўлидақабул қилганини ва бу ворис танлаб олиш жараёнини тезлаштиришини» таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, Франциянинг собиқ иқтисодиёт ва молия вазири Лагард жамғармага 2011 йилнинг июлидан буён раҳбарлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг 12 сентябиридан унинг ваколати ўз ниҳоясига етади.

Бундан икки ҳафта илгари Европа Иттифоқи раҳбарлари унинг номзодини Европа марказий банки раҳбарлигига илгари суришганди. Борди-ю, Европарламент депутатлари ушбу танловни маъқулласа, Кристин Лагард Европа марказий банки раиси бўлган илк аёл бўлади. Айни дамда ушбу лавозимни Марио Драги эгаллаб турибди, унинг ваколати 31 октябрь куни ўз ниҳоясига етади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1