1

Маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 18.07.2019, 11:21
Маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан маиший техника воситаларини ноқонуний сақлаш ва савдоси билан қонунга хилоф тарзда шуғулланаётганларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида сифати кафолатланмаган маиший техника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Б.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 61,6 миллион сўмлик кондиционерлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1