1

Андижонлик солиқчилар 54 миллион сўмлик ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйди

ЖИНОЯТ 18.07.2019, 10:55
Андижонлик солиқчилар 54 миллион сўмлик ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйди

Султонобод маҳалласи – Андижон туманидаги “Куйганёр деҳқон бозори” билан қўшни. Маҳалладаги омборхона кўпчиликнинг эътиборидан четда. Аммо узоқ-яқин туманлардаги алкоголь савдоси билан шуғулланадиган савдогарлар учун “отнинг қашқасидек” маълум жой. Улар бу маконга қадам босишдан аввал, атрофга теран кўз югуртириб олишади. Чунки омборхона эгаларидан шундай топшириқ бўлган.

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Султонобод маҳалласида ўтказилган назорат-тадбирида Хуршид Раупов, Ғанижон Камолов ва Жамшид Иномов (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган) – “уч оға-инилар” омборхонани яширин бизнес маконига айлантириб олишганлиги аниқланди. Мўмай даромад илинжида “тадбиркорлиги”га эрк берганлардан махсус лицензия, кирим ҳужжатлари сўралганида, бирор-бир расмий гувоҳнома тақдим этишолмади.

Солиқ ходимлари ушбу ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштиришиб,Хуршид Рауповга тегишли бўлган умумий қиймати 19 миллион сўмдан зиёд 6 турдаги 1 минг 803 дона алкоголь маҳсулотинининг ноқонуний савдосига чек қўйдилар.

Худди шунингдек, Ғанижон Камоловнинг 7 турдаги 1290 дона 18 миллион 985 минг, Жамшид Иномовнинг эса 852 дона 16 миллион 104 минг сўмликсавдога қўйилган алкоголь маҳсулотлари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Халқимизда топиб айтилган нақл бор: кўза кунда эмас, кунида синади. Ноқонуний ишнинг, барибир, “миси” чиқади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1