1

3 минг дона олов ёндиргичлар манзилига етмади

ЖИНОЯТ 17.07.2019, 09:30
3 минг дона олов ёндиргичлар манзилига етмади

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Оқ-олтин туманида товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказиди.

Тадбир давомида фуқаро И.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина салони кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва умумий қиймати 7,5 миллион сўмлик 3000 дона олов ёндиргичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1