Заргарлик буюмларини яширишга уриниш наф бермади

ЖИНОЯТ 17.07.2019, 09:29
Заргарлик буюмларини яширишга уриниш наф бермади

Амалдаги тартибларга кўра, вазни 65 граммгача бўлган заргарлик буюмлари юртимизга божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин. Аммо, ноқонуний даромад орттириш илинжидаги айрим шахслар юртимизга шу заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга уринишмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро Ш.Л.нинг божхона тўловларини тўламасдан заргарлик буюмларини олиб киришга бўлган уриниши фош этилди.

Ушбу шахс кўл юклари рентген-сканер аппаратидан ўтказилганда, унинг сумкасидан декларацияланмаган ва оғзаки сўровда маълум килинмаган қиймати қарийб 1,5 миллион сўмлик 163,75 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1