Индонезияда кучи 7.3 балга тенг бўлган зилзила рўй берди.
Аҳоли цунами рўй бериши мумкинлигидан хавотирланиб уй- жойларини ташлаб чиқишди. АҚШ геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпимарказиХальмахера оролидаги Лайвуй аҳоли пунктидан 102 км шимоли- шарқда бор- йўғи 10 км чуқурликда бўлган. Табиий офат натижасида икки киши ҳалок бўлган, икки мингдан ортиқ киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
Жабрланганлар сони ортиши мумкинлиги инкор этилмаяпти. Маълумотларга кўра, энг кучли зилзиладан сўнг яна 60 дан ортиқ кучсиз силкинишлар қайд этилди. Мамлакат метеорология агентлиги маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни цунами хавфи мавжуд эмаслиги билан тинчитишга уринмоқда. Ўтган ҳафта ҳам мамлакат кучи 6.9 баллга тенг бўлган зилзила рўй берган эди.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...