Долзарб мавзулар Фото

Жанубий Осиё мамлакатларида кучли сув тошқинлари кузатилмоқда

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 16.07.2019, 09:38

Муссон ёмғирлари Жанубий Осиё мамлакатларида кучли сув тошқинларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Табиий офат ҳозирга қадар 80 дан ортиқ инсон умрига зомин бўлган. Непал, Бангладеш ва Ҳиндистоннинг шимоли- шарқий қисмида кучли сув тошқинлари ва кўчкилар рўй бермоқда. Непалда ноқулай об- ҳаво шароити 55 нафар инсон умрига зомин бўлгани айтилмоқда. Яна ўнлаб кишилар жароҳатланган, 30 дан ортиғи эса бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Ўтган ҳафта пайшанба кунидан буён давом этаётган тинимсиз ёғингарчилик оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари уйлар, кўприклар ва йўлларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ўн минглаб непалликлар уй- жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Қўшни Ҳиндистонда ҳам оғир вазият кузатилмоқда. Мамлакатнинг 4 та штатидаги дарёлар қирғоқларидан тошиб чиққан. Ярим миллионга яқин киши хавфли ҳудуддан эвакуация қилинган. Ўнлаб кишиларнинг ҳалок бўлгани айтилмоқда. Қолаверса катта ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд бўлган. Бангладешда эса 200 га яқин қишлоқларни сув босган. 500 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии