1

Ҳарбийча юмор аскарлар ижросида. Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ҚВЗ ўйинининг иккинчи босқичи ўтказилди (Фото)

ЖАМИЯТ 15.07.2019, 13:29
Теглар: Фото
Ҳарбийча юмор аскарлар ижросида. Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ҚВЗ ўйинининг иккинчи босқичи ўтказилди (Фото)

Кеча, 14 июль куни Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисмлари ўртасида Қувноқлар ва зукколар ўйинининг иккинчи – округ босқичи ўтказилди.

Ҳарбийча ҳазил-мутойиба кечаси қизғин баҳслар, муросасиз беллашувлар билан ўтди. Аскарлардан таркиб топган тўртта жамоа ижросидаги сатирик саҳна кўринишлари, акробатик усулларда бажарилган мураккаб ва қизиқарли элементлар, ҳазиломус чиқишлар билан публикани лол қолдирди.

Айниқса, Қорақалпоғистоннинг Ўрнак туманида жойлашган ҳарбий қисмнинг “Қалқон” жамоаси томонидан ҳарбийча ҳаётни, аскарликда учрайдиган айрим муаммоларни ҳазилга олиб маҳорат билан кўрсатишийиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг “Шимол бургутлари” жамоалари ҳам ҳарбий хизматга келганига бир неча ҳафта ўтганига қарамай армиянинг ҳазилларини иштирокчиларга ўзгача тарзда олиб чиқишди.

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг “Танкаси бор жентельменлар” жамоа аскарлари эса ўз жисмоний тайёргарлигини акробатик усуллар ёрдамида намойиш қила олишди.Ўйин учта шартдан иборат бўлди: саломлашув, видеомусобақа (ҳарбий хизматга чақирув ҳақида), уйга вазифа (ҳарбийча ҳаёт тўғрисида эртак).

Якуний натижаларга кўра “Қалқон” жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказиладиган финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи поғонани “Танкаси бор жентельменлар” эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Нукус гарнизонининг сафарбарлик чақируви резерви батальонининг “Шимол бургутлари” жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1