Марказий ҳарбий округида журналист ва блогерлар ўртасида биринчи маротаба ҳарбийлашган мусобақа ўтказилади

ЖАМИЯТ 15.07.2019, 08:57
Теглар: Видео
Марказий ҳарбий округида журналист ва блогерлар ўртасида биринчи маротаба ҳарбийлашган мусобақа ўтказилади

Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ташаббуси билан 17-июль куни Жиззах вилоятидаги “Форишʼʼ тоғ полигонида интернет нашрларида ҳамда мустақил фаолият юритаётган журналистлар ва блогерлар ўртасида ҳарбийлашган мусобақа бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги миқёсида биринчи марта ўтказилаётган ушбу мусобақа шартларига кўра, журналист ва блогерлар полигонда ўқ отиш машқларини бажариб, ҳар бири пистолет ҳамда автоматдан мерганлик қобилиятини синовдан ўтказишади. Шу билан бирга, мусобақа иштирокчилари жанговар техникалардаги экипаж таркибида 10 кмга ҳаракатланиш, куннинг иккинчи ярмида ахлоқий-руҳий тўсиқлар йўлагидан ўтиш каби вазифаларни бажаради.

Шунингдек, асосий тадбирлар режасига,концерт дастури, ҳарбий оркестр ва қўл жанги чиқишлари ҳамда тақдирлаш маросими ўтказилиши киритилган.

Танлов якунида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов билан давра суҳбати ўтказилиб, отиш тайёргарлигидан энг юқори натижа кўрсатган бир нафар журналист ва блогерга қўмондоннинг махсус совғаси топширилади.

Мусобақанинг барча иштирокчиларига эсдалик учун ҳарбий анжомлар берилади.

Танлов бир кун эрталабки соат 09.00дан 21.00га қадар бўлиб ўтади. Журналист ва блогерларни пойтахтдан келиб-кетиши учун техника ажратилади.

Маълумот ўрнида, Марказий ҳарбий округи Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг таркибий бўлинмалари Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларида жойлашган.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1