Долзарб мавзулар Фото

Ҳиндистонда тинимсиз ёғингарчилик сув тошқинларига сабаб бўлди (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 14.07.2019, 20:03

Ҳиндистоннинг Ассам штатида кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик кенг кўламли сув тошқинларни келтириб чиқарди, дея хабар берди Вести нашри.

Табиий офатдан 800 мингдан ортиқ киши жабрланди яна 6 киши эса ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда Брахмапутра, Беки, Бхарели, Дхансири ва Путимари дарёларидаги сув сатҳи хавфли кўрсаткичга қадар кўтарилиб кетган. Тошқинлар штатнинг 33 округидан 21 тасига талофат етказган. Синоптиклар ҳудудда ёғингарчилик яна икки кун давом этиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Штатнинг Барпета округида 85 мингдан ортиқ киши бошпанасидан айрилган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии