МИБ эр-хотиннинг мол-мулк можаросига ечим топди

ЖИНОЯТ 12.07.2019, 16:52
МИБ  эр-хотиннинг мол-мулк можаросига ечим топди

Қарши шаҳар Қарлуқбоғот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган хонадон собиқ эр-хотин Д.Тошев ва Н.Эшонқулованинг турмуши даврида орттирган умумий мулки эди.

Бир оила иккига ажралгач, фуқаро Н.Эшонқулова мулк даъвоси билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2019 йил 19 март кунидаги ижро варақасига асосан умумий мулк бўлган хонадон учун тўланган бошланғич тўлов 55.215.000 сўмнинг ярми, яъни 27.607.500 сўми қарздор Д.Тошевдан ундирувчи Н.Эшонқулова фойдасига ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Қамаши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхалари ижросини таъминлаш учун тарафларга жўнатилган. Эр-хотин бу масалада ҳам муроса йўлини танламади. Қарздор Д.Тошев ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий равишда таъминланмагач, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди ва 2019 йилнинг 21 июнь кунида 27.607.500 сўм пул маблағи Н.Эшонқуловага ундириб берилди.

Шу билан, эр-хотин ўртасидаги мол-мулк можароси ўз ечимини топди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1