1

Нукус полигонида жангда ахлоқий-руҳий таъминотни ташкил этиш намойиш этилди (фото)

ЖАМИЯТ 11.07.2019, 16:01
Теглар: Фото
Нукус полигонида жангда ахлоқий-руҳий таъминотни ташкил этиш намойиш этилди (фото)

Нукус умумқўшин полигонида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари учун жанговар ҳаракатларда шахсий таркибнинг ахлоқий-руҳийтаъминоти бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди.

Ўқ отилиши овозлари, олов ва метал трубалар орасидан югуриб ўтган аскарлар гуруҳи жанговар вазиятга максимал даражада яқинлаштирилган шароитда ўзларининг ахлоқий-руҳий иродаси ва ҳаракатларининг мутаносиблигини намоён этди.Ҳарбийлар учун тутунларга бурканган, аланга ва ҳар томондан портлаётган имитация воситалари билан қопланган разведкачилар йўлаги ҳақиқий синовларга бой бўлди. Тўсиқлар йўлагини босиб ўтиш жараёнида акустик тизим орқали узатилган ўқ овозлари, юракни эзиб юборувчи чинқириқлар вазиятга ваҳимали тус берди.

Кейинги босқичда аскарлар психологик босим ва шартли душманнинг мунтазам ҳужуми остида жанговар ўт очиш машқида қатнашди. Яраланган биродарини жанг майдонидан олиб чиқиш ва унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш — жангчиларнинг навбатдаги вазифаси шундан иборат бўлди. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари подполковник Нуриддин Қодиров бошчилигидаги ўқув йиғини нафақат амалий машғулотларга, балки назарий кўникмаларга ҳам бой бўлди.

Ўқув жойларининг бирида малакали мутахассислар психологик босим вақтида стрессни ечиш бўйича кўрсатмалар бериб, буни амалда намойиш этди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1