1

Россия Федерациясида ажрим энг кам учрайдиган ҳудуд маълум бўлди

ДУНЁ 10.07.2019, 15:40
Россия Федерациясида ажрим энг кам учрайдиган ҳудуд маълум бўлди

Россия статистика қўмитаси жорий йилнинг январ-апрель ойлари ҳолатига кўра, никоҳ ажримлари ҳақидаги статистик маълумотларни маълум қилди.

“Russia Today”нинг ёзишича, кўрсатилган давр мобайнида Россияда жами 184.2 минг никоҳ қайд этилган бўлиб, Федерация Республикалари бўйича энг кўп никоҳлар бузилаётган ҳудудлар сифатида Сахалин вилояти (минг киши учун 5.1), Карелия Республикаси (4.6), Ненец автоном ҳудуди (4.5), Мурманск ва Белгород вилоятлари (4.3) кўрсатилган. Ажримлар энг кам қайд этилган ҳудудлар сифатида Шимолий Кавказ Республикалари эътироф этилган.

Маълум бўлишича, Чеченистон Республикаси энг кам кўрсаткич билан бу рўйхатнинг бошида турибди. Яъни бу ерда ажримлар сони минг кишига 0.6 ташкил этмоқда. Ингушетияда 0.8, Доғистонда 1.1, Шимолий Осетияда 1.8, Кабардино-Балкарияда эса 1.9 кўрсаткични ташкил этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Россия Федерацияда туғилишлар сони камайишда давом этмоқда. Россия Президентининг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Анна Кузнецова 2018 йил якунларига кўра тақдим этган маълумотларда Федерацияда туғилишлар сони 2016 йилга нисбатан 15.3 фоизга камайгани қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1