1

121 нафар десантчи парашют билан 164 та сакрашни амалга оширди (Видео)

ЖАМИЯТ 10.07.2019, 14:10
Теглар: Видео
121 нафар десантчи парашют билан 164 та сакрашни амалга оширди (Видео)

Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган Нурафшон тумани Аранча қўрғони десантлаштириш дала-ўқув майдонида 121 нафар десантчи 164 та сакраш амалиётини муваффақиятли бажарди.

Таъкидлаш керакки, десантчилар ичидан 24 нафари илк бор “парвоз” қилди. Улар жорий йилнинг сентябр ойида Қуролли Кучлар миқёсида “Фарғона” полигонида ўтказилиши режалаштирилган парашют спорти мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. “Д-6”, “Беркут-2”, “Мальва аксиома” каби парашютларда бажарилган сакраш амалиёти кўнгилдагидек ўтди.

“Парашют кийиш чизиғи”, “Гуруҳ командири текшириш чизиғи”, “Взвод командири текшириш чизиғи”, “Ҳаво-десант офицери текшириш чизиғи”... Бу кетма-кетлик десантчиларни Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ми-8 ҳарбий вертолёти томон тобора яқинлаштириб бораверади. Гуруҳ командирлари ҳарбий вертолётга чиқиш олди сўнгги кўрсатмаларни берди.

Шундан сўнг десантчилар гуруҳ-гуруҳга бўлинган ҳолда навбатма-навбат белгиланган ҳудудга парашют билан сакраш вазифасини бажаришга киришди.

Ушбу машғулот давомида илк бор парашют билан сакраётган десантчилар ҳам мавжуд. Уларнинг кўникма ва имкониятларини кенгайтириш, ҳар қандай вазиятда юксак руҳий ва жанговар барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган машғулот, айниқса, сакраш борасида “дебют” қилган ҳарбийлар учун катта синов бўлди.

Шундан сўнг десантчилар учун дала шароитида ҳозирланган ахборот маълумот маркази, психологик зўриқишларни бартараф этиш пункти, тиббий хизмат хонаси, манавий ҳордиқ чиқариш хонаси, ювиниш жойи ва дала ошхонаси кўздан кечирилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1