1

“Жанговар машиналар биатлони – 2019”: БТР ва БМП ҳайдаш бўйича ғолиб жамоалар номи маълум (Видео)

ЖАМИЯТ 07.07.2019, 21:24
Теглар: Видео
“Жанговар машиналар биатлони – 2019”: БТР ва БМП ҳайдаш бўйича ғолиб жамоалар номи маълум (Видео)

Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” полигонида Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Жанговар машиналар биатлони – 2019” мусобақасининг финал босқичи ўтказилмоқда.

“Халқаро армия ўйинлари майдони”да ўтказилаётган мусобақанинг дастлабки кунида БТР-70 жанговар машиналари экипажлари биринчилик сари ўзаро кураш олиб борди.

Шимолий-ғарбий, Тошкент ва Шарқий ҳарбий округларнинг БТР-70 экипаж жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этди. Ҳар бир жамоа мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган. Бу уларнинг бири-биридан мураккаб тўсиқларни забт этишидан яққол намоён бўлмоқда. Ҳар бир тўсиқ замонавий камералар билан жиҳозлангани ҳакамлар ҳайъати учун мусобақани онлайн тарзда кузатиб бориш, мусобақани холисона баҳолаш имконини бермоқда.

Шундай қилиб БТР-70 жанговар машиналар беллашувида Марказий ҳарбий округ биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент ҳарбий округи жамоасига насиб этган бўлса, Қуролли Кучлар академияси 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Мусбоқанинг иккинчи кунида БМП жанговар машиналари ўзаро кураш олиб борди. Якка тартибда ҳаракатланган техникалар ҳар бир шартни муваффаққиятли бажаришга, ҳар бир дақиқиқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Ушбу йўналишда Қуролли Кучлар академияси жамоаси 1-ўринни, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий оуруг жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Эртага эса БМД экипажлари ўз маҳоратларини намойиш этади.

Мудофаа вазирлиги миқиёсида ўтказилаётган мазкур мусобақа 7 июлга қадар давом этади. Ғолиб ва совриндорларга Мудофаа вазирлиги томонидан қимматбаҳо совғалар, малака тоифани бир поғона кўтариш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сотиб олишга имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1