1

Қорақалпоқ аҳли Олимпия кунига спортчилар парадини ўтказди (Фото)

ЖАМИЯТ 07.07.2019, 21:16
Теглар: Фото
Қорақалпоқ аҳли Олимпия кунига спортчилар парадини ўтказди (Фото)

5 июль куни Нукусда “Olimpic Day” (“Олимпия куни”) муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида қатор тадбирлар ташкил этилди.


Дастлаб, эрта тонгдан шаҳарнинг 55 метрли байроқлар осилган майдонда 2 мингга яқин профессионал ва умидли спортчилар, Нукус гарнизонида хизмат бурчини бажараётган аскарлар иштирокида ҳарбий округ жисмоний тарбия ва спорт бошлиғи подполковник Аҳрор Муқумов томонидан оммавий бадантарбия машғулоти ўтказилди.

Шундан кейин спортчилар, ёшлар ва ҳарбийлар шаҳарнинг марказий кўчаси бўйлаб 2 км масофага югуриш мусобақасида қатнашди.Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистоннинг умидли ёшлари ва ҳарбий спортчилар иштирокида гарнизон Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куйлар остида спортчилар паради бўлиб ўтди.

Кечки пайт Нукус шаҳар Марказий амфитеатрда байрам муносабати билан ёш ижодкорлар томонидан гала-концерт намойиш этилди. Ўзбек ва қарақалпоқ эстрада қўшиқлари, бир йилга ҳарбий хизматга келган аскарлар томонидан кўрсатилган қўл жанги элементлари, ҳаваскор бадиий жамоаларнинг чиқишлари тантанага ўзгача файз бағишлади. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг байроқларини мамлакат, қитъа ва жаҳон мусобақаларида, халқаро турнир ва беллашувларда баланд кўтараётган ёш спортчилар шарафланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1