1

Сурхондарёда аёл янги туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаб кетди (Видео)

ЖАМИЯТ 07.07.2019, 21:03
Теглар: Видео
Сурхондарёда аёл янги туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаб кетди (Видео)

Интернетда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топиб олингани ҳақидаги видео тарқалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда шифокорлар, ИИБ ходимлари ва бошқалар чақалоқни жонлантиришга уринаётгани тасвирланганди.

Чақалоқнинг онаси тасвири бозордаги кузатув камераларига тушиб қолган ва айни вақтда у қидирувга берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолингани ва унинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди. Маълум бўлишича, янги туғилган чақалоқ 2 июль куни Денов туманидаги «Лолазор» буюм бозори ҳудудидаги ҳожатхонадан топилган.

Ички ишлар органлари ходимлари ва тез тиббий ёрдам шифокорлари чақалоққа воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишган. Чақалоқ 2-сонли вилоят перинатал марказига оғир аҳволда олиб келинган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Шифокорлар кўрсатган тиббий муолажалардан кейин чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб турибди. Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан сунъий озиқлантирилмоқда. Чақалоқ жинси - қиз бола, оғирлиги - 3500 грамм, бўйи - 50 сантиметр.

"Ҳозирда чақалоқ аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган. Шифокорлар чақалоқ ҳаёти учун курашмоқда», дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Фурқат Санаев.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1