1

Ўқлар овози ва яксон бўлган нишонлар: зенитчилар ўқув-жанговар машқларни бажарди (Видео)

ЖАМИЯТ 05.07.2019, 16:42
Теглар: Видео
Ўқлар овози ва яксон бўлган нишонлар: зенитчилар ўқув-жанговар машқларни бажарди (Видео)

Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг зенит батареяси шартли душманнинг ер усти нишонларини яксон қилиш бўйича амалий машқларни бажарди.

Гарнизоннинг чўл ва қумли полигонида жазирама иссиқ ва қум бўронларининг эсишига қарамай ҳарбий хизматчилар шартли душманнинг зирҳли техникаларини бирма-бир яксон этди.

Катта лейтенант Фарруҳ Йўлчиев бошчилигидаги зенитчилар дивизиони ҳарбий округдаги энг яхшилардан бири ҳисобланади. Муддатли ҳарбий хизматчилар бу каби амалий машғулотларда иккинчи бор қатнашаётганига қарамай, ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри тузиб чиқди ва нишонларни аниқ яксон қилди.

Шу билан бирга полигонда Хоразм вилояти қуруқликдаги қўшинларининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ўртасида “Энг яхши мутахассис” танлови биринчи босқичининг “Энг яхши олиб юрилувчи ракета зент қурилмаси мутахассиси” ва “Энг яхши зенит қурилмаси ҳисоби” йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди. Лейтенанат Абдулатиф Абдуҳалилов бошчилигидаги ЗРҚ ҳисоби биринчи босқичдан муваффақиятли ўтиб, иккинчи — округ босқичига йўлланма олди.

Зенитчилар жисмоний тайёргарлик, назарий билим ва қурилмани амалиётда тўғри қўллай билиши каби нормативларни ҳам тошириб, шундан сўнг шартли душманнинг ер усти нишонларига қарата ўқ узди.


Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1