1

Ливияда мигрантлар сақланадиган марказга авиазарба берилди

ДУНЁ 05.07.2019, 12:09
Ливияда мигрантлар сақланадиган марказга авиазарба берилди

Ливия пойтахти Триполидаги мигрантларни вақтинча сақлаш марказига авиазарба берилди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан БМТ Бош котиби мустақил тергов ўтказилишини талаб этмоқда. Ҳарбий қисм яқинида жойлашган ушбу марказда асосан Африкалик мигрантлар сақланган. Ҳужум оқибатида 44 нафар киши ҳалок бўлгани, яна 130 нафари эса турли даражада тан жароҳати олгани айтилмоқда.БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелтнинг сўзларига кўра, бу сўнгги уч ой мобайнида мигрантлар марказига уюштирилган иккинчи ҳужумдир. Бачел мазкур авиа ҳужумни ҳарбий жиноят сифатида баҳолашини маълум қилди.

Ушбу марказ умумий ҳисобда 600 нафар кишига мўлжалланган. Май ойида БМТ нинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси уруш ҳаракатлари бораётгани сабаб маҳаллий ҳукуматдан мигрантларни эвакуация қилишни сўраган. Ҳозирда мамлакатда Халифа Хафтар қўмондонлигидаги Ливия миллий армияси ва БМТ томонидан тасдиқланган миллий бирлик ҳукумати кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, жанговар ҳаракатлар бошланганидан буён 650 киши ҳалок бўлган, яраланганлар сони 3 500 нафардан ошган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1