1

Парашют спортига тайёргарлик: “Майдон”да 155 нафар десантчи сакраш амалиётини бажарди

ЖАМИЯТ 05.07.2019, 12:03
Теглар: Фото
Парашют спортига тайёргарлик: “Майдон”да 155 нафар десантчи сакраш амалиётини бажарди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ махсус бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари “Майдон” ҳудудида жорий йилнинг сентябр ойида Қуролли Кучлар миқёсида “Фарғона” полигонида ўтказилиши режалаштирилган парашют спорти мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

“Д-6”, “Беркут-2”, “Мальва аксиома” каби парашютлардан жами 155 нафар десантчи сакраш амалиётини муваффақиятли бажарди. Десантчилар муҳим йўриқномалар асосида яна бир бор назоратдан ўтказилди. Шундан сўнг, “ярим шар” эгалари Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ми-8 ҳарбий вертолёти бортидан жой олди. Десантчилар ўн гуруҳга бўлинган ҳолда навбатма-навбат белгиланган ҳудудга муайян қўшимча юклар билан сакраш жанговар вазифаси бажаришга киришди.

“Шу кунга қадар икки юздан ортиқ парашют билан сакраш жанговар вазифасини: сувда, тунда барча парашют турлари билан бажардим. Кўплаб парашют спорти мусобақаларида қатнашиш чоғида ҳаво десант илмининг нозик жабҳаларини яхши ўзлаштирдик. Ушбу машғулот жорий йилнинг сентябр ойида Қуролли Кучлар миқёсида “Фарғона” полигонида ўтказилиши режалаштирилган парашют спорти мусобақаси олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади”, — дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Боймурод Турсунов.

Машғулот давомида илк бор парашют билан сакраётган десантчилар ҳам мавжуд. Уларнинг кўникма ва имкониятларини кенгайтириш, ҳар қандай вазиятда юксак руҳий ва жанговар барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган машғулот, айниқса, сакраш борасида дебют қилган ҳарбийлар учун катта синов бўлди.

Машғулотни бевосита Қуролли Кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси жанговар тайёргарлик бошқармаси ҳаво десант тайёргарлик бўлими бошлиғи подполковник Ғулом Тўйчиев, ҳарбий қисм командири подполковник Фарҳод Давлатов ҳамда масъул офицерлар кузатиб борди. Барча сакраш амалиётлари мутахассислар томонидан аъло даражага баҳоланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1