1

Лондонда самолётдан сакраган чиптасиз йўловчи ҳалок бўлди

ДУНЁ 04.07.2019, 10:10
Лондонда самолётдан сакраган чиптасиз йўловчи ҳалок бўлди

Лондоннинг Хитроу аэропорти яқинидаги боғлардан бирида эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Тахминларга кўра ушбу чиптасиз йўловчи “Кения ҳаво йўллари” самолётидан сакраган вақтда вафот этган. Британия полицияси маълумотларига кўра, ушбу шахс самолёт шасси қисмига яширинган ҳолда парвоз этган. Самолёт Хитроу аэропортига яқинлашиб қўнишга тайёргарлик кўриш чоғида эса у сакраган ва воқеа жойида вафот этган. Авиалайнерни кўздан кечириш вақтида унинг шасси қисмидан сумка ва унча кўп бўлмаган озиқ- овқат захираси топилган. Айни дамда полиция эркак кишининг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.

Найроби аэропортида воқеани тергов қилиш юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилган. Элатиб ўтамиз, Найроби ва Лондон ўртасидаги масофа 6840 км бўлиб парвоз 9 соатга яқин давом этади. Кения ҳаво йўллари юз берган воқеа муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Ҳамда вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳукумат билан ҳамкорликда ишлаётганини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1