1

Эрон лимитни оширди (Видео)

ДУНЁ 03.07.2019, 11:54
Теглар: Видео
Эрон лимитни оширди (Видео)

Эрон бойитилган уран заҳираси миқдорини “ядро келишуви” да белгиланган миқдордан кўпайтиргани маълум бўлди. Буни МАГАТЭ вакиллари тасдиқлади. Бу ҳақда Еuronews.com. нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра Теҳрон захираларни рухсат этилган 300 кг лик кўрсаткичдан оширган. Бироқ бойитилган урун захиралари аниқ қанча миқдорга кўпайтирилгани борасида маълумотлар мавжуд эмас. Бу расмий Теҳроннинг Вашингтонгга нисбатан ўзига хос жавоб чорасидир. Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўтган йилнинг май ойидан эътиборан Эрон ядро дастури бўйича келишувидан бир томонлама чиқиб кетган эди. Вашингтон Ислом Республикасини мажбуриятларни бажармаётганликда айблаб, унга қарши янги санкцияларни жорий этган эди.

Европа Иттифоқи бундай ҳаракатларни қатъиян қоралади ва келишувни сақлаб қолиш бўйича барча чораларни кўришни маълум қилганди. “Европаликлар етарлича ҳаракат қилишмади. Шунинг учун Ислом республикаси ўз олдига қўйган режаларни амалга оширишга киришди. Биринчи фазада- бойитилган уран ва оғир сув захираси кўпайтирилади, иккинчи фазада эса бойитилган уран хажмини белгиланган миқдорда 3,67 фоизга оширамиз”, - дея таъкидлади Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавдад Зариф.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1