1

Бугун тўлиқ қуёш тутилиш ҳодисаси рўй беради

ДУНЁ 02.07.2019, 18:19
Бугун тўлиқ қуёш тутилиш ҳодисаси рўй беради

Ҳар йили бир неча маротаба қуёш тутилиш ҳолати рўй беради. Бу ҳақда Газета ру. нашри хабар берди.

2019 йилда эса сайёрамиз аҳолиси умумий ҳисобда ушбу астрономик ҳодисанинг уч маротаба гувоҳига айланади. 6 январь куни кузатилган ва 26 декабрда рўй бериши кутилаётган қуёш тутилишидан фарқли равишда 2 июль кунги қуёш тутилиши тўлиқ рўй беради ва 4 дақиқаю 33 сония давом этади.Қуёш, Ер ва Ойнинг бир чизиққа туриб қолиши тутилиш дейилади ва бу табиат ҳодисаси ҳисобланади. Агар тутилиш юз берган пайтда Ой янги чиққан бўлса Қуёш, агар тўлин ой фазасида бўлса Ой тутилади.

Тутилиш хусусияти Ойнинг Ердан узоқлигига боғлиқ бўлади, бу масофа ҳар сафар ўзгариб туради. Ушбу ҳодиса Москва вақти билан соат 22:23 рўй беради.Тинч океанининг жанубий- шарқий минтақаси, Чили ва Аргентина фуқаролари қуёш тутитилиши ҳодисасини яқол кузатишлари мумкин. Одатда қуёш тутилишидан икки ҳафта ўтгандан сўнг фазода ой тутилиш ҳодисаси рўй беради. Москва планетарияси маълумотларига кўра Ер табиий йўлдошининг бу йилги тутилиши 17 июль куни рўй беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1