1

«DAF»даги яширинча олиб келинаётган ёнилғи маҳсулотлари мавжудлиги маълум бўлди

ЖИНОЯТ 01.07.2019, 18:41
«DAF»даги яширинча олиб келинаётган ёнилғи маҳсулотлари мавжудлиги маълум бўлди

Божхона ходимлари ёнилғи маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ш.М. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотранспорт воситаси тиркамаси тагига қўлбола усулда ўрнатилган қўшимча бакда қиймати салкам 3 миллион сўмлик 600 литр дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Шовот” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Я.Н. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотранспорт воситаси кабинаси ўнг ва чап томонидаги захира қутиларида, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, олиб киришнинг бўлган 50 килограмм мотор мойини олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1