1

Трамп Шимолий Кореяга ташриф буюрди (Видео)

ДУНЁ 01.07.2019, 18:26
Теглар: Видео
Трамп Шимолий Кореяга ташриф буюрди (Видео)

Дональд Трамп КХДР ҳудудига қадам ранжида қилган АҚШ тарихидаги илк президентга айланди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри ҳабар берди.

У Ким Чен Ин ҳамроҳлигида демилитаризация ҳудудини кесиб ўтди. Трамп Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтган “Катта 20” лик давлатлари саммитидан сўнг Шимолий Кореяга ташриф буюрди. Ким Чен Ин ушбу қадам ёмон ўтмишнинг ортда қолгани ва янги келажакка йўл очишига ўзига хос ишора эканлигини таъкидлади. Расмий жараёнлардан сўнг Трамп ва Ким жанубий Корея ҳудудига ўтиб президент Мун Же Ин билан учрашди.

У ердаги “Тинчлик уйида” АҚШ ва КХДР раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг Трамп яқин ҳафта ичида икки томон мулоқот гуруҳини тузишини маълум қилди. У шунингдек, Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф этиш ниятида эканлигини билдирди. Экспертлар ушбу учрашув Корея ярим оролини ядро қуролидан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги музокараларнинг боши берк кўчадан чиқишига ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлашмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1