Аввал хабар берганимиздек, эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган эди.
Унга кўра, муомаладаги 50 ва 100 сўмлик тангалар, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Уларнинг ўрнига эса, 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.
2011 йил намунасидаги қиймати 500 сўм бўлган тангалар муомалага лаёқатли.
Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги 50 ва100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача белгиланган эди.
Шунга кўра, 2019 йил 1 июлдан бошлаб, 50 ва 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинди.
Уларнинг ўрнига 2018 йил намунасидаги 50 сўмлик, 100 сўмлик, 200 сўмлик ва 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, 200 ва 500 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олиниши 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатларда белгиланган.