1

Камҳаракатлилик – ўлим хавфини юзага келтирувчи етакчи омил (Фото)

ЖАМИЯТ 29.06.2019, 11:54
Теглар: Фото
Камҳаракатлилик – ўлим хавфини юзага келтирувчи етакчи омил (Фото)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар шанба куни мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли оммавий соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилмоқда. 29 июнь куни ҳам ушбу эзгу анъана давом этган ҳолда, “Жисмоний фаоллик – узоқ умр гарови” шиори остида юртимиз бўйлаб турли тадбирлар ташкил этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бугунги тараққиёт туфайли инсоният ҳаёт тарзида камҳаракатлиликка одатланаётгани кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Дунё миқёсида қайд этилаётган ўлим ҳолатининг ҳар тўртдан бирига айнан шу омил сабаб бўлмоқда. Масалан, сут бези ва йўғон ичак саратони, қандли диабет, юрак ишемик касалликлари юзага келишининг 25-30 фоизига ана шу жиҳат жиддий туртки бўлади.

Бундай муаммонинг олдини олиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Тўғри, бугунги тиғиз иш куни соатлаб спорт машғулотлари бажаришга имкон бермаслиги мумкин. Бироқ, ҳеч бўлмаганда кунда-кунора 20-30 дақиқалик жисмоний машқларни бажариш, кунига 1-2 километр пиёда юриш учун ҳаммада имкон топилади. Шифокорларнинг айтишича, ана шу озгина ҳаракат ҳам организмни кислородга тўйинтириш, модда алмашинувини яхшилашда ижобий натижа беради. Бундай кун тартибига одатланган инсон хафақон, инфаркт, инсульт, саратон каби оғир касалликлардан ўзини ҳимоялайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ва жисмоний фаолликни тарғиб этиш билан боғлиқ оммавий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқимизга тиббий-профилактика ва патронаж ёрдамини кўрсатиш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалаш билан боғлиқ чора-тадбирлар кўлами ҳам кенгайиб бораётир. Юртимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида фуқароларимизнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 1990 йилдаги 67 ёшдан 2018 - йилда 74 ёшга узайди.

Ҳар шанба куни юртимиз бўйлаб анъанавий тарзда ўтказилаётган оммавий соғломлаштириш тадбирлари бу борадаги хайрли ишларни изчил давом эттириш, халқимиз саломатлигини асрашда муҳим омил бўлмоқда. Бу галги акция ҳам пойтахтимиз ва барча ҳудудларда уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Акция доирасида йирик тадбирлардан бири пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, турли давлат ва нодавлат ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар 5 километрлик масофани пиёда босиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ушбу оммавий тадбирларда юртимиздаги тиббиёт муассасалари шифокорлари, ҳудудлардаги ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1