Бангкокда "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильми премьераси ўтказилади

МАДАНИЯТ 28.06.2019, 17:06
Бангкокда  "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильми  премьераси ўтказилади

Жорий йилнинг 20 июль куни Бангкокдаўтказиладиган кино кунлари доирасида "Сарвқомат дилбарим" бадиий фильминамойиш этилади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ушбу кино кунларига Халқаро бўлим бошлиғи Умид Зуннунов, кинорежиссёр Сарвар Каримов, киноактёр Адиз Ражабов қатнашадилар. 21 июль куни эса ОАВ учун фильм ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Фильм қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг романи асосида ишланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ноёб қўшма лойиҳа бўлиб, ҳар икки мамлакатда ҳам суратга олинган.

Оддий муҳаббат ҳикоясида шаҳарнинг юк машинаси ҳайдовчиси Илёс, бир қишлоққа саёҳат пайтида қизил шарфли аёлни, яъни Асални севиб қолгани тасвирланган. Режиссёр Сарвар Каримов ва таниқли актёр Адиз Ражабов - ўзбек кино санъати соҳасида таниқли киноижодкорлардан.Асал ролида актриса Мадина Талибек, Қирғизистон киносининг энг яхши актрисаси ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1