1

Иқлим ўзгаришлари аҳолининг заиф қатламларига таҳдид солмоқда (Видео)

ДУНЁ 28.06.2019, 16:44
Теглар: Видео
Иқлим ўзгаришлари аҳолининг заиф қатламларига таҳдид солмоқда (Видео)

БМТ нинг қашшоқлик ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси иқлим ўзгариши жараёнлари демократия ва инсон ҳуқуқларига жиддий хавф солаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

Бу ҳақда БМТ махсус маърузачиси Филип Олстон ўз ҳисоботида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши жараёнлари айниқса қашшоқ мамлакатлардаги аҳолининг энг заиф қатламларига таҳдид солмоқда. Олимларнинг ўн йиллар мобайнидаги огоҳлантиришларига қарамасдан экологик муаммоларни ҳал этишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Олстон ўз маърузасида инсоният “иқлим апартеиди” таъсири остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Унинг таъкидлашича, пулдорлар жазирама, очлик ва можаролардан тўлов эвазига қочиш учун имконияти бўлган бир пайтда, қолганлар бу каби фалокатлардан азият чекишга мажбурдирлар. Ҳисобот маълумотларига кўра, иқлим инқирози билан боғлиқ харажатларнинг тахминан тўртдан уч қисми ривожланаётган мамлакатлар гарданига тушмоқда. Атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндиларнинг 10 фоизигинаушбу мамлакатларнинг 3,5 миллиард аҳолиси зиммасига тўғри келмоқда. Иқлим ўзгаришига қарши ўз вақтида чоралар кўрилмаслиги аҳолининг қашшоқ қатлами орасида сув ва озиқ- овқат танқислигига олиб келади. Бу эса ўз навбатида беқарорлик ва урушларни келтириб чиқаради.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1