1

Францияда аномал жазирама кузатилмоқда (Видео)

ДУНЁ 28.06.2019, 16:35
Теглар: Видео
Францияда аномал жазирама кузатилмоқда (Видео)

Аномал жазирама туфайли Франциянинг 4 та департаментида хавфнинг энг юқори қизил даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда Euronews.com нашри хабар берди.

Мамлакат жануби-шарқида жойлашган Гар, Эро, Буш-лю-Рон ва Воклюз департаментларида термометр кўрсаткичлари рекорд натижаларни қайд этмоқда. Мутахассислар мамлакатда метео кузатувлар тарихидаги энг кучли жазирама қайд этилиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби ҳолатдан соғлом одамлар ҳам жабрланиши мумкинлигини айтмоқда. Мамлакат шифохоналари иссиқдан азият чекканлар билан тўлиб-тошган. Интенцив жисмоний зўриқиш натижасида 4 кишининг чўкиб, ҳалок бўлгани айтилмоқда. Мамлакатнинг яна 76 та департаментида ҳарорат сабаб хавфнинг юқори даражаси сақланиб турибди. Ҳозирда Африкадан кириб келган иссиқ ҳаво оқими Европанинг аксарият давлатларини қамраб олган.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1