1

Аҳолининг Арис шаҳри​га киришига рухсат этилди

ДУНЁ 28.06.2019, 13:33
Аҳолининг Арис шаҳри​га киришига рухсат этилди

Қозоғистон жанубида содир бўлган портлашдан сўнг ҳудудга халқнинг кириши тақиқлаб қўйилган эди.

Бугун маҳаллий вақт билан тонги соат 5:00 да Туркистон вилояти ҳокими фуқароларни Арис шаҳрига киришига рухсат берди.

Маълумотларга кўра, ҳаммаси бўлиб 78 та автобус хамда жамоат транспортлари Арис томон йўл олган. Аҳолини жавобгар шахслар кутиб олган ва озиқ овқат, уй-жойсиз қолган фуқаролар масаласи хам ўз ечимини топган.

Маълум бўлишича, портлаш содир бўлган жойлардан 5700 дан зиёд снаряд қолдиқлари топилган.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти жабр кўрган халққа ёрдам сифатида Арис ҳудудида уй-жойдан айрилиб, кўчада қолган фуқароларнинг кредитларини қоплашни ҳукуматга топширган эди.

Мутасаддилар томонидан Арисдаги портлашлардан сўнг дўкон ва савдо расталарида қолдирилган озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш қатъиян тақиқлаб қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1