1

Дунё бозорида олтиннинг нархи рекорд даражада кўтарилди (Видео)

ДУНЁ 27.06.2019, 17:24
Теглар: Видео
Дунё бозорида олтиннинг нархи рекорд даражада кўтарилди (Видео)

Дунё бозорида олтин нархи рекорд даражада қимматлашиб, доллар қиймати эса пасайишдадавом этмоқда, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.

Айни дамда қимматбаҳо металл нархи шиддат билан кўтарилмоқда. Сешанба кунги савдолар чоғида олтин нархи сўнгги олти йилдаги энг юқори кўрсаткич, бир унция учун 1442 долларга бориб етди. Экспертларнинг таъкидлашича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можаролари ҳамда Эрон ва АҚШ муносабатларидаги кескинликнинг кучаяётгани нархнинг кўтарилишида асосий омил бўлмоқда.

Олтин нархининг кўтарилиши ортидан АҚШ Федерал резерв тизими ва бошқа давлатларнинг марказий банклари базавий фоиз ставкаларини пасайтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди. Доллар қадри пасаяётган, қимматбаҳо қоғозлар қиймати ўйнаб турган бир пайтда сармоядорлар олтинни ўз қадрини сақлаб турадиган бойлик сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, доллар ўтган йил августга нисбатан энг паст кўрсаткичга тушиб кетган. Bank of America нинг таъкидлашича, бу охири эмас, яқин вақтларда Трамп девальвация тўғрисида қарорни қабул қилади.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1