1

Каптивага чув туширган фирибгар

ЖИНОЯТ 25.06.2019, 10:11
Каптивага чув туширган фирибгар

Тўкис ҳаёт кечириш астойдил меҳнат қилиш, сабр-тоқатли бўлишни талаб қилади. Агар бирор кимса осон бойиш ва мўмайгина даромад топишни таклиф қилса, билингки, Сиз фирибгарга дуч келдингиз.

Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир. Айниқса бугунги кунда фирибгарлик жиноятини содир қилишнинг турли ҳил усуллари кўпайиб бормоқда. Улардан билан фуқароларимиз ўртасида ўзаро автомашина олди-сотдисидир.

Масалан, фуқаро У.Қ алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2018 йил 28 июнь куниМ.Анинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Каптива” русумли автомашинасини 29.850 АҚШ долларига сотиб олишини ва пулларни 2018 йил 1 август куни беришлигини айтиб, уни ишонтириш мақсадида олдиндан 4.700 АҚШ доллари бериб, алдов йўли билан қўлга киритилган “Каптива” русумли автомашинани автомашиналар сотиш бозорида фуқаро Ш.Бга 30.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, ушбу пулларни “Каптива” автомашинасининг ҳақиқий эгаси М.Ага бермасдан ўзининг шаҳсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари У.Қ ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2018 йил июль ойи бошларида “Голден Силк 2017” МЧЖ таъсисчиси Х.Тнинг ишончига кириб, мазкур МЧЖга тегишли бўлган “Каптива” русумли автомашинани 239.000.000 сўмга 5 кун муддат ичида сотиб беришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритилган автомашинани М.Ага ундан бўлган қарзи эвазига ўтказиб юборган.

Судланувчи У.Қнинг фирибгарлик жиноятини содир этишдаги айби, ўзининг суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят иши материалларида тўпланган бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2019 йил 7 майдаги ҳукмига асосан судланувчи У.Қга қонунда белгиланган жазо тайинланди.

Махкамжон Абдубаннабов,

Жиноят ишлари бўйича Фарғона

вилоят судининг бўлим бошлиғи

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1