БМТда Қошиқчининг ўлими юзасидан махсус маъруза қилинди

ДУНЁ 24.06.2019, 16:24
БМТда Қошиқчининг ўлими юзасидан махсус маъруза қилинди

Жорий йилнинг 19 июнь куни БМТнинг суддан ташқари ҳукмлар бўйича махсус маърузачиси Аньес Калламар томонидан эълон қилинган журналист Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақидаги ҳисобот, Туркия тегишли идоралари томонидан диққат билан ўрганилган тергов натижаларини тасдиқлайди.

Шу нуқтаи назардан ҳисобот Қошиқчининг қасддан ўлдирилганлиги ҳамда халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар, хусусан инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро қонун, консуллик алоқалари бўйича Вена конвенцияси ва БМТ тамойиллари бузилганлигини кўрсатади.

Туркия ҳукумати БМТнинг махсус маърузачиси Аньес Калламарнинг Қошиқчининг ўлдирилиши борасидаги маълумотлар аниқ баён этилиши ва барча жиноятчилар жавобгарликка тортилиши лозимлиги бўйича берган тавсияларини қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилиш билан бирга БМТга аъзо давлатларни ва халқаро тузилмаларни ҳисоботдаги тавсияларни бажаришда қатъият кўрсатишларини сўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1