1

Андижонда яна бир ота фарзандлари учун 56 миллион сўм тўлади

ЖИНОЯТ 24.06.2019, 16:02
Андижонда яна бир ота фарзандлари учун 56 миллион сўм тўлади

Ота-онаси ажрашгандан кейин бунинг жабрини албатта фарзанд кўради, қонунларимиз бола манфаатларини барча нарсадан устун қўяди.

2017 йилнинг 8 августдаги Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Ш.Амановдан ундирувчи Д.Аманова фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таьминоти учун алимен тундириш белгиланган.

Шаҳрихон туман 3-сонли Давлат нотариал идорасининг 2019 йил 20 майдаги келишувига асосан қарздордан ундирувчи фойдасига нотариал тартибида 56 миллон сўм фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган ва алимент пуллари ундирувчига топширилган.

Ижро ҳужжати қонунга кўра тамомланиб, суд буйруғи суд ихтиёрига қайтарилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1