1

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган турли хил товарлар тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 22.06.2019, 16:08
Божхоначилар томонидан  сифати кафолатланмаган турли хил товарлар тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари томонидан товарлар ва моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний ҳаракатланишини олдини олиш, республикамизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан мунтазам равишда тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган “Алмата-Нукус” йўловчи поезди кўздан кечирилди. Натижада, 10 та ҳолатда, хеч қандай хужжатлари бўлмаган, турли хилдаги жами 228 миллион сўмдан зиёд сифати кафолатланмаган ноқонуний товарларнинг айланмасига ўз вақтида чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1