1

БМТ хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди

ДУНЁ 21.06.2019, 16:49
БМТ хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди

Бельгия, Германия, Қувайт ва АҚШ давлатлари ташаббуси билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.

Унда Суриянинг Идлиб провинциясидаги вазият муҳокама қилинди. БМТ Бош котибининг инсонпарварлик ва сиёсий масалалари бўйича ўринбосари Марк Локок ва Розмари Дикарло гуманитар инқироз кузатилаётган Суриянинг ушбу провинциясидаги вазиятни халқаро ҳамжамият шунчаки кузатиб турмаслиги лозимлигини таъкидлади. Бу ердаги тинч аҳоли айни дамда террорчи гуруҳлар ва уларга қарши курашаётган Сурия армияси ўртасидаги жанг ўртасида қолиб кетган.

БМТ маълумотларига кўра, май ойи бошидан буён қуролли ҳужумлар натижасида бу ерда 230 дан ортиқ тинч аҳоли вакили, жумладан 81 нафар бола ҳалок бўлган. 330 минг нафар провинциялик фуқаролар ўз уй- жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Розмари Дикарло терроризмга қарши кураш аҳолини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳуқуқ мажбуриятларидан юқори турмаслигини таъкидлади. Бундан аввал БМТ Бош котиби Антонио Гутериш Россия ва Туркияни провинцияда барқарорликни ўрнатиш бўйича 2018 йилда имзоланган келишув шартларига риоя этишга чақирган эди. Россия Федерациясининг БМТ даги доимий вакили Василий Небензя Идлиб провинцияси Сурия ҳукумати назоратига қайтарилиши ва у ердаги террорчилар йўқ қилиниши кераклигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1