1

”Фориш”да Ўзбекистон-Буюк Британия ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилмоқда(фото)

ЖАМИЯТ 21.06.2019, 14:02
Теглар: Фото
”Фориш”да Ўзбекистон-Буюк Британия ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилмоқда(фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли ”Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон-Буюк Британия Қуролли Кучлари вакиллари билан ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Унда Буюк Британия Қуролли Кучларидан ташриф буюрган 30 нафардан зиёд ҳарбийлар ҳамда Ўзбекистон махсус операция кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.

14 июн кунидан бошланган ушбу ҳамкорликдаги ўқувларда шаҳар ва чўл ҳудудида шартли душман ўрнашган бино ёки жойга секция ва гуруҳ таркибида кириб бориш, қуршаб олиш, ҳужумга ўтиш тактикаси кўриб чиқиляпти.

Шунингдек, машғулотларда Буюк Британиянинг Ўзбекистон элчихонасидаги ҳарбий атташеси подполковник Эндрю Стреффорд ва Максим Кудрясев, малакали йўриқчилар Куртис Кане, Панкин Брентобин ва бошқалар қатнашмоқда.

Мазкур қўшма машғулотлар 28 июн кунига қадар давом этади.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1