Японияда кучи 6,7 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди

ДУНЁ 19.06.2019, 17:31
Японияда кучи 6,7 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди

Натижада эса цунами рўй бериш хавфи вужудга келди, бу ҳақда Ntdtv.ru нрашри хабар берди.

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 12 км чуқурликда бўлган. Мамлакат шимоли- ғарбида кузатилган ер ости силкинишларининг кучи 6,7 баллни ташкил этган. Тебранишлар 7 сония давом этган. Табиий офат натижасида 30 га яқин киши жабрлангани айтилмоқда. Япон денгизи соҳили бўйлаб, Ямагата префектурасидан Исикава префектурасигача бўлган ҳудудда цунами вужудга келиш хавфи эълон қилинган.

Саката шаҳри ва Авасима оролларида унча катта бўлмаган цунами кузатилган. Маҳаллий аҳолига соҳил бўйи ҳудудларини тарк этиб, хавфсиз ҳудудларга жойлашиш тавсия этилган. Табиий офат натижасида 9000 га яқин хонадон электр таъминотидан узилиб қолган. Бир қатор ҳудудларда эса кўчкилар рўй берган. Шунингдек, тезюрар поездлар қатнови вақтинчалик тўхтатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1