1

Қинғир режанинг қийиғи чиқди

ЖИНОЯТ 19.06.2019, 10:04
Қинғир режанинг қийиғи чиқди

Божхона ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларини божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Фарғона туманида фуқаро М.Қ. тўхтатилиб, унинг ёнидаги қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу фуқаро салкам 28 миллион сўмлик 3 хил турдаги 2800 қути тамаки маҳсулотларини айланмайўллар орқали мамлакатимизга олиб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1