5 ташаббус ҳақида шеър ўқиган ўқувчига Президент совғаси – “Кобальт” автомобили топширилди

ЖАМИЯТ 18.06.2019, 16:31
5 ташаббус ҳақида шеър ўқиган ўқувчига Президент совғаси – “Кобальт” автомобили топширилди

5 ташаббус кашф этилди,

Яратилди, етилди.

Ўқилди Гулистонда,

Иш бошланди Бўстонда.

Айни пайтда Тошкент вилояти Бўка туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилмоқда.

Бўстон маҳалласида бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиклари, ёзувчи ва шоирлар, элимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирок этмоқда.

7.jpg

12.jpg

Хабарингиз бор, жорий йил 1 июнь куни Президентимиз Бўка туманидаги Бўстон маҳалласига ташриф буюриб, туманда 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди. Давлатимиз раҳбари мазкур маҳаллага ташрифи чоғида ҳудудда жойлашган 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова ўзининг 5 ташаббус, деб номланган шеърини ўқиб берган эди.

Тадбир доирасида Фазилат Ёқубовага Президентимиз совғаси – “Кобальт” автомобили топширилди. 19-Болалар мусиқа ва санъат мактабига ҳам Президент совғаси – “Исузу” автобуси берилди.

15.jpg

6.jpg

Бўстон маҳалласи аҳолиси, ёшларининг Ўзбекистон илм-фан, адабиёт ва санъат намоёндалари билан учрашуви давом этмоқда.

Президент совғасини Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Рустам Холматов топширди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1