Долзарб мавзулар Фото

УЕФАнинг собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 18.06.2019, 16:22

Хориж матбуоти тарқатган хабарларга кўра, УЕФАнинг собиқ президенти, франциялик машҳур мутахассис Мишель Платини ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлашда коррупцияга йўл қўйилгани бўйича ўтказилаётган суриштирув иши доирасида Францияда ҳибсга олинди.

63 ёшли собиқ футболчи ва амалдор аксилкоррупция бошқармасига олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, Қатар мамлакати 2010 йилнинг декабрь ойида ФИФА ижроия қўмитаси йиғилиши қарорига кўра 2022 йилги мундиал мезбонлигини қўлга киритган эди. Ана ўшандаёқ инглиз матбуоти ушбу жараёнда коррупцияга йўл қўйилгани ҳақида бонг урганди. Хабарларда қайд этилишича, ижроқўмда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган айрим амалдорлар Қатар ҳукумати вакилларидан 5 миллион доллар миқдорида пора олишган.

Аввалроқ Платини жорий йилнинг октябрида 4 йиллик тақиқ тугаши билан футболга қайтиши ва ўз номини оқлашини маълум қилганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии