1

Саудия Арабистонида аэропортга ҳужум қилинди (Видео)

ДУНЁ 18.06.2019, 15:42
Теглар: Видео
Саудия Арабистонида аэропортга ҳужум қилинди (Видео)

Саудия Арабистонининг иккита аэропортига Ямандаги исёнчи ҳусийлар гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Еuronews.com.нашри

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг жанубий қисмидаги Жизана ва Абха аэропортларига дронлар ёрдамида ҳужум қилинган. Ушбу ҳужумлар Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларининг Ал- Ходейда шаҳри, Таиз, Хаджа ва Саад провинцияларидаги аҳоли пунктларига авиацияси томонидан зарба беришига жавоб тариқасида амалга оширилгани айтилмоқда.

Ҳусийлар Саудия Арабистонини ҳарбий ҳаво кучлари 2018 йил декабрида имзоланган Ал- Ходейда шаҳрида ўт очишни тўҳтатиш борасидаги келишувни бузганликда айбламоқда.Саудия Арабистони қўллаб- қуватлови остидаги яман армияси ва исёнчи ҳусийлар ўртасидаги қуролли қарама- қаршилик 2014 йилдан буён давом этмоқда. Ушбу можаро бугунги кунда сайёрамиздаги энг йирик ижтимоий инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлди. БМТ маълумотларига кўра, 24 млн.дан ортиқ киши – Яман аҳолисининг 80 % инсонпарварлик ёрдамига муҳтождир.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1