1

Қўйлиқ бозори яқинида кучли ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 16.06.2019, 23:08
Қўйлиқ бозори яқинида кучли ёнғин содир бўлди

Бугун Ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ “улгуржи” бозорида кучли ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, ёнғин бозор ҳудудида эмас, балки “ДавруДаврон авто” МЧЖ ҳудудидаги юк автомашиналари тураргоҳида юзага келган.

"Бугун 13.53 дақиқа ўтганда 101 рақамига Бектемир тумани Тошкент автомобил ҳалқа йўли ёқасидаги “Кўклангиводий” улгуржи бозори ёнида, “Давру Даврон авто” МЧЖ ҳудудидаги юк автомашиналари тураргоҳида бўш ёғоч қутилар ва ўрамлар ёнаётгани ҳақида хабар келди”, дейилади маълумотда.

Ҳодиса ҳудуди 60-70 кв.м атрофида бўлгани айтилмоқда. Соат 14.35 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганиляпти. Жабрланганлар ва ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1