1

Мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори жаримага тортилди

ЖАМИЯТ 16.06.2019, 11:59
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори жаримага тортилди

Бир муддат аввал Оммавий ахборот воситаларида Навоийнинг Қизилтепа туманидаги мактаб ўқувчилари имтиҳонга тайёргарлик баҳонасида чақиртирилиб, стадионни қамиш, ажриқлардан тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Меҳнат Вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу ҳолат жойига чиққан ҳолда текширилган.

Текшириш давомида маълум бўлишича Қизилтепа туманидаги 8-мактаб директори А.Сайфиев мактаб ўқувчиларини мактаб ҳудудида қамиш, ажриқлардан тозалаш ишларига жалб этилишига йўл қуйган ва бу билан қонун бузилишига йўл қуйган.

А.Сайфиев ўз хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликка йўл қўйиб, ушбу моддада назарда тутилган ЭКИХ 5 баравари миқдорида жаримага тортилди.

Бундан ташқари, мазкур мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ш.Норқулова ўқувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилишни олдини олмаганлиги ва лавозим мажбуриятларини етарли даражада амалга оширмаганлиги учун Меҳнат кодексининг 181-модасига мувофиқ интизомий жазога тортилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1