1

Австрияда сув тошқини хавфи пайдо бўлди (Видео)

ДУНЁ 13.06.2019, 17:20
Теглар: Видео
Австрияда сув тошқини хавфи пайдо бўлди (Видео)

Иссиқ об- ҳаво натижасида тоғлардаги қорларнинг эриши Австрияда сув тошқинларининг вужудга келиш хавфини юзага келтирмоқда, деб хабар берди Еuronews.com. нашри.

Ҳозирда мамлакат ғарбидаги Инн дарёсида сув сатҳи 6 метрга қадар кўтарилиб кетгани айтилмоқда. Одатда мамлакатда тинимсиз ёғингарчилик тошқинларни келтириб чиқарар эди. Бироқ бу сафар ноодатий иссиқ тоғлардаги қорларнинг катта ҳажмда эришига сабаб бўлмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан қатор кўприкларда ҳаракатланиш вақтинчалик тўхтатилган.

Қутқарув хизматлари кучайтирилган навбатчилик тартибига ўтказилган. Улар ҳозирда қирғоқларни қум тўлдирилган қоплар билан мустаҳкамламоқда. Синоптикларнинг маълумотларига кўра яқин вақт давомида ҳудудда иссиқ об- ҳаво сақланиб туради. Қолаверса кучли ёғингарчилик рўй бериши мумкинлиги айтилмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1