1

Равшан Эрматов Ўзбекистон футболига раҳбарлик қилади

СПОРТ 13.06.2019, 14:48
Равшан Эрматов Ўзбекистон футболига раҳбарлик қилади

ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда GoSport.uz ишончли манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, тез орада ЎФА ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Равшан Эрматов номзоди кўрсатилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, ЎФА президенти Очилбой Раматов саналади. Аммо Раматов ҳукуматда ва Транспорт вазири сифатида ҳам иш олиб бориши сабабли одатда ўзбек футболига ЎФАда биринчи вице-президенти жавоб беради.

Олдинроқ ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилганди. ЎФА расмий сайтига кўра, Аҳмаджоновнинг ўзи ариза ёзган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1